Миллий жамғарма даромадларини болаларга ўтказиш: ҚР Иқтисодиёт вазири дастлабки механизмларни айтиб ўтди

None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2024 йилдан бошлаб болаларнинг шахсий ҳисоб рақамларига тенг миқдордаги маблағ ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Президентнинг «Миллий жамғарма - болаларга» ташаббусини амалга ошириш мақсадида Ҳукумат Миллий банк билан биргаликда дастурни ишга тушириш механизмларини ишлаб чиқмоқда. 18 ёшгача бўлган барча болалар учун шахсий жамғарма ҳисобварағи очилади. 2024 йилдан бошлаб ҳар йили Миллий жамғарманинг инвестиция даромадларининг ярми болалар ҳисобига ўтказилади»

, — деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, маблағлар йилига бир марта кейинги йилнинг бошида 18 ёшгача бўлган барча болаларга тенг миқдорда ўтказилади.

«Ҳозирча дастлабки механизми шундай. Айни пайтда ҳисоб-китоблар қўшимча ишлаб чиқилмоқда»

, — деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар