Миллий Ягона Тестнинг оралиқ натижалари: 123 мингдан зиёд абитуриент тест синовларидан муваффаққиятли ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунга 123 мингдан зиёд абитуриент Миллий Ягона Тест топширди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

92 452 нафар битирувчи қозоқ тилида, 30 967 таси рус тилида ва 263 таси инглиз тилида тест топширдилар. Энг юқори балл – 140.

224 битирувчи тақиқланган нарсаларни аудиторияга олиб киришга урингани учун Миллий Ягона Тест топшириш имкониятидан маҳрум этилди. Тест синовлари қоидаларини бузганлиги учун 563 битирувчи аудиториядан чиқарилди ва уларнинг тест натижалари бекор қилинди.

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Миллий тест маркази абитуриентларни фақат ўз кучларига таянишга, академик ҳалоллик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради. Шунингдек, ҳар бир тест топширувчининг ҳаракати «битта тест топширувчи – битта камера» тамойили бўйича вазият марказида кузатилиши ҳақида огоҳлантиради.

Сўнгги хабарлар