Миллий ягона тест синовлари базаси янгиланди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Миллий тест маркази бепул танлов тестлари базасини янгилади. Тест синовлари марказ сайтида онлайн тарзда ўтказилади, дея хабар беради Кazinform марказга таяниб.

«Октябр ойида биз Миллий ягона тестга тайёрланиш учун бепул онлайн тест синовини бошладик. Ҳозиргача синов 470 минг марта топширилган. Ўйлайманки, кўплаб мактаб битирувчилари тест топшириқлари билан таниш. Яъни, IТ-мутахассислигига қабул қилишда мажбурий бўлган «Математика-Информатика» фанлари комбинацияси жорий йилда абитуриентлар учун мавжуд. Бундан ташқари, бўлажак талабалар тест топшириқларининг ўзгартирилган тузилиши билан танишишлари мумкин эди. Ҳозир биз маълумотлар базасини янгилаяпмиз ва болаларнинг асосий синовга тайёргарлигини яхшилаш учун саволларнинг янги базасини таклиф қилмоқдамиз», — деди Миллий тест маркази директори Руслан Емелбаев.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрдан бошлаб Миллий ягона тестга тайёрланиш бўйича бепул онлайн дарслар бошланди.


Сўнгги хабарлар