USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Миллий лойиҳа: Қозоғистонда 2025 йилгача 250 та янги маданий объектлар қурилиши режалаштирилган

21 Октябрь 19:02
Баҳам кўринг:
Миллий лойиҳа: Қозоғистонда 2025 йилгача 250 та янги маданий объектлар қурилиши режалаштирилган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилга қадар миллий лойиҳа доирасида 250 та янги маданий объектлар қурилади. Бу ҳақда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Вазирнинг таъкидлашича, «Ұлттиқ рухани жаңғиру» миллий лойиҳасининг иккинчи йўналиши «Ел Рухи» деб номланади ва маданият соҳасидаги хизматлар мавжудлигини ошириш, шунингдек, маҳаллий маданий маҳсулотларни, шу жумладан чет элда тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини бирлаштиради. Бунинг учун 2025 йилга бориб бешта аниқ натижага эришиш билан 13 та йирик тадбир кўзда тутилган.

«Инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, янги маданий объектлар қуриш орқали қишлоқлар ва олис аҳоли пунктлари аҳолисининг 92,5 фоизини маданий хизматлар билан таъминлаш таъминланади. Умуман олганда, маданий жойларга ташрифлар сонини икки баробарга ошириш, аҳолининг маданият соҳасидаги хизматлар сифатидан қониқиш даражасини 75 фоизгача ошириш режалаштирилган. Шу мақсадда 250 та янги маданий объектлар қурилади ва 1200 та мавжуд маданий объектлар капитал таъмирланади», - деди Аида Балаева матбуот анжуманида.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив