Миллий қурултой очиқ ва самарали мулоқот майдонига айланмоқда – ҚР Давлат маслаҳатчиси

None
ASTANА. Кazinform – Миллий қурултой мамлакатнинг талаб ва истакларини тўплайдиган турли мулоқот форматларидан фойдаланган ҳолда очиқ ва самарали мулоқот майдонига айланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Теlegram-каналида ёзди, деб хабар беради Кazinform.

«Миллий қурултой Президент ҳузуридаги асосий консультатив ва маслаҳат органидир. Давлат раҳбари ўтган йилги Мурожаатномасида мазкур ташкилотни ташкил этиш ташаббусини кўтарган эди. Миллий қурултойга мамлакатнинг таниқли жамоат арбоблари, экспертлари билан бирга ҳудудлардаги фаол фуқаролик жамияти вакиллари ҳам аъзо бўлди. Айни пайтда Миллий қурултой Давлат раҳбари билан жамоатчилик фаоллари, экспертлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиб, ривожлантирмоқда. Жумладан, бугун Президент Миллий қурултой аъзоси, Амалий этносиёсий тадқиқотлар институти директори Талғат Қалиев билан учрашди. Учрашувда эксперт тузилмалари фаолияти ва амалий тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ундан олдин Президент Миллий қурултойнинг Т. Аубакиров, С. Ақилбаев, А. Байменов, Р. Баталов, Б. Измухабетов, Ж. Кулекеев, С. Худяков, И. Салжанов, Д. Турлиханов каби бошқа аъзолар билан ҳам шундай учрашувлар ўтказган», - деб ёзади Е. Қарин.

Шунингдек, у Quryltai мобил иловаси ўтган йилнинг декабр ойида ишга туширилганини айтди.

«Фуқаролар ушбу платформага жамиятдаги долзарб масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини юборишлари мумкин. Бундан ташқари, «Хабар» телеканалида «Миллий қурултой» номли махсус кўрсатув намойиш этилмоқда. Ҳар сафар унга турли ҳудудлар қўшилади. Дастурда Миллий қурултой аъзолари ва экспертлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни муҳокама қилади. Шундай қилиб, Миллий қурултой мамлакатнинг талаб ва истакларини жамлайдиган турли хил мулоқот форматларидан фойдаланган ҳолда очиқ ва самарали мулоқот майдонига айланмоқда», — дея қўшимча қилди у.

Фото: аkorda.kz

Сўнгги хабарлар