+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

Миллий кенгаш ҳокимият ва жамият ўртасидаги мулоқот тузилмасига айланди – ҚР Президенти

22 Октябрь 12:14
Баҳам кўринг:
Миллий кенгаш ҳокимият ва жамият ўртасидаги мулоқот тузилмасига айланди – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти Венгрия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди Қозоғистон Президентининг Туркманистонга давлат ташрифи видеошарҳи эълон қилинди Қозоғистон Президенти Туркманистондаги бир қанча маданий мажмуаларга ташриф буюрди

«Менимча, бугун билдирилган таклифлар долзарб ва муҳим. Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши ташкил этилганига бир йил тўлди. Ушбу давр мобайнида кенгаш тўлиқ шаклланди. Барчамиз унинг эҳтиёжига аминмиз. Миллий кенгаш ҳокимият ва жамият ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиши мумкин бўлган самарали институционал тузилмага айланди. Кенгаш аъзолари мамлакат учун муҳим қарорларни ишлаб чиқдилар ва уларни амалга оширишга ҳаракат қилдилар. Шубҳасиз, аввалги учта учрашув ҳам фойдали бўлди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши йиғилишида.

Президентнинг таъкидлашича, Миллий кенгаш фаолияти чет эллик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

«Пандемияга қарамай, кенгаш мунтазам равишда долзарб масалаларни муҳокама қилади. Унда вазирлар ҳам иштирок этишади. Умуман олганда, сиз туфайли бир нечта муҳим ташаббуслар амалга оширилди. Шунингдек, давлат сиёсатининг турли йщналишларини ислоҳ қилиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан барча кенгаш аъзоларига, шу жумладан ротация бўйича аъзоликдан кетган фуқароларга самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдираман», - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар

Архив