Миллий банк олтин-валюта жамҳармаси 28 млрд доллардан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банкининг олтин-валюта жамҳармаси ноябрь ойида 2,9 фоизга камайган. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида Миллий банк раиси Ерболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йил 1 декабридаги маълумотлар бўйича, Миллий банкнинг олтин-валюта жамҳармаси 28,7 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Олтин портфели нархининг арзонлашиши ва банкларнинг Миллий банкдаги ҳисобларидан чет эл валютасининг олиниши туфайли олтин-валюта захиралари ноябрь ойида 2,9 фоиз ёки 842 млн АҚШ доллари миқдорида камайди. Аммо Ҳукумат ҳисобларига валютанинг тушиши орқали қисман унинг ўрни тўлдирилди», - деди Миллий банк раиси.

Ерболат Досаевнинг айтишича, миллий жамғарма активлари 60,5 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ноябрь ойида 566 млн АҚШ долларига кўпайган.

«11 ойда Миллий жамғарма активларини бошқаришдан олинган инвестициявий киримлар 3,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилганини таъкидлашим жоиз», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар