Миллий банк: Қозоғистондаги барча банклар штат режимида ишламоқда
«Иккинчи даражали банклар иш ҳақи ва пенсиялар, нафақаларни ҳисоблаш ва олиш, уларни банкоматлар орқали ҳисоб-китоб қилиш каби барча банк хизматларини доимий кўрсатмоқда. Молиявий институтларга қарашли банкомат ва терминаллар нақд пул билан тўлиқ таъминланган. Айни пайтда интернет тармоғидаги умумий узилишлар туфайли банк иловалари ва тўлов терминаллари фаолиятида вақтинчалик кечикиш кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган кредитларнинг ҳисобдан чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқлигини расман маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон Миллий банки фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларини фақат расмий манбаларга таянишга чақирмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова