+7 (701) 759 90 19
USD 376.51 EUR 418.91
RUB 6.13 CNY 54.90
Янгиликлар

Миллий банк 40 мингдан ортиқ ипотекани қайта молиялаштиради

15 Январь 17:57
Баҳам кўринг:
Миллий банк 40 мингдан ортиқ ипотекани қайта молиялаштиради

ALMATY. Kazinform – ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари Нурлан Абдирахманов ипотека кредитларини қайта молиялаштириш дастури ҳақида айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тадбиркорлик микрокредитлари 4 фоизлик ставка билан 7 йилгача берилади Бу йил  Ақтўбеда 2 мингдан зиёд уй қуриб битказилади Қозоғистонда банклар давлатга 1 трлн тангадан зиёд маблағни қайтаради

Қозоғистонда ипотекага бериладиган турар жойларни қайта молиялаштириш дастури 2015 йилдан бошлаб амалга оширилмоқда. Дастурнинг биринчи босқичида 2004-2009 йиллар оралиғида берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш кўзда тутилган. Миллий банк қарз олувчиларни қўллаб-қувватлаш учун 130 млрд таг ажратган.

Нурлан Абдирахмановнинг таъкидлашича, дастур муваффақиятли амалга оширилмоқда ва бугунги кунда дастур доирасида жами 171,4 млрд тг қарз олган 28 минг одамга ёрдам кўрсатилди, 56 млрд тангадан зиёд қарз олувчиларнинг йиллик ставкалари, комиссиялари бўйича қарз кўрсатгичлари камайтирилди.

«Банклар томонидан ажратилган маблағлар тўлалигича ўзлаштирилди ва 2026 йилгача муддатга берилган 40 мингдан зиёд ипотека қарзлари қайта молиялаштирилди», - дейди ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари Нурлан Абдирахманов.

Дастурнинг иккинчи босқичи 2018 йилда ишга туширилди. Унда хусусий шахсларнинг валютада олган қарзлари Миллий банкнинг 2015 йил 18 августдаги курси (бир АҚШ доллари – 188,35 танга) бўйича миллий валютада қайта молиялаштирилади.

«Валютада қарз олувчилардан 9 мингдан кўпроғи қайта молиялаштириш учун ариза берди, шундан жами 78,7 млрд тг миқдорида 8 840 қарз мақулланди», - дейди агентлик вакили.

Муаллиф: Алма Муқанова


Калит сўзлар: Миллий банк, Жамият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив