+7 (701) 759 90 19
USD 383.95 EUR 429.26
RUB 6.16 CNY 55.02
Янгиликлар

Микро ва кичик бизнес субъектлари 3 йилга солиқдан озод қилинади

3 Декабрь 15:37
Баҳам кўринг:
Микро ва кичик бизнес субъектлари 3 йилга солиқдан озод қилинади

НУР-СУЛТОН. Kazinform - 2020 йилдан бошлаб Қозоғистонда микро ва кичик бизнес субъектлари 3 йилга даромад солиғидан озод қилинади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида ҚР Бош вазирининг Биринчи ўринбосари – Молия вазири Алихан Смайилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилнинг бошидан эътиборан махсус солиқ режимидан фойдаланувчи микро ва кичик бизнес субъектлари 3 йилга даромад солиғидан озод қилинади. Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар, акциз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, ўйин бизнеси билан шуғулланувчилар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари бундан мустасно», - деди у.

Бош вазир Биринчи ўринбосарининг таъкидлашича, шу билан бир қаторда 3 йил муддатга кичик ва ўрта бизнес субъектларига текшириш ўтказишга мораторий жорий қилинади. Божхона текшируви, қарама-қарши солиқ текшируви, жиноий иш доирасида ҳамда солиқ тўловчининг аризасига кўра олиб борилаётган текширувлар бундан мустаснодир.

«Микро ва кичик бизнес субъектлари онлайн назорат касса машиналари ва POS-терминалларни ўрнатиши шарт. Шунингдек, даромадлар ва чиқимлар ҳақидаги даврий енгил ҳисоботларни, солиқ ҳисоботларини тақдим этиб боришади», - деди Алихан Смайилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Солиқлар,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив