Миграция инқирози: Британия ҳарбийлари Польшанинг Беларусь билан чегарасига боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Британия қироллик муҳандислари корпусининг 150 га яқин ҳарбий хизматчиси Польша ҳукуматига чегара инфратузилмасини мустаҳкамлашда ёрдам бериш учун тез орада Польша-Беларусь чегарасига жўнатилишини айтди. Бу қадам Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари чегараларидаги миграция инқирози билан боғлиқ бўлиб, бу даврда Яқин Шарқдан келган юзлаб мигрантлар Европа Иттифоқи чегараларини Беларусь ҳудудидан бузиб ўтишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Польшага ташрифи чоғида Уоллеснинг аниқлик киритишича, ҳарбий муҳандисларнинг кичик гуруҳи аллақачон вазиятни баҳолаш учун Польша чегарасига борган. Унинг тушунтиришича, бу ҳарбий хизматчилар жанговар қисмларга тегишли эмас.

«Биз у ерга тўсиқлар, йўллар ва бошқа инфратузилмани қурувчи армиянинг бир қисми бўлган Қироллик муҳандисларини юбориш ниятидамиз», - деди Уоллес BBCга. - Биз бу ҳарбий қисмдан Польша ва бошқа Болтиқбўйи давлатларига ўз чегараларини ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун фойдаланмоқдамиз.«

Польшага ташрифи чоғида Уоллес НAТОнинг Кенгайтирилган дастури доирасида ўша мамлакатда жойлашган Британия ҳарбийларига ташриф буюрди. У, шунингдек, Варшавага ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини сотиш бўйича шартнома имзолади.

Уоллес «экскаваторли йигитлар« деб таърифлаган муҳандислар «йўллар, назорат пунктлари ва кузатув постларини қуришда« ёрдам беришлари мумкин.

»Биз жанговар бўлинмалар ҳақида гапирмаяпмиз, бу польшаликларга ёрдам«, - деди у.

Британия Мудофаа вазири муҳандислар «бир неча кун ёки бир неча ҳафта ичида» жўнатилишини айтди, бироқ бундан олдин у бу миссия ҳақида мамлакат Парламенти аъзоларини расман хабардор қилмоқчи.

Инқироз шу ҳафта бошида бир неча юзлаб мигрантлар назорат-ўтказиш пунктларидан бирини ёриб ўтишга урингач, кескин кучайди. Улар польшалик полициячиларга тош ва бутилкалар отган, улар эса сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб беришган.

Шундан сўнг Беларусь етакчиси Aлександр Лукашенко Германия канцлери Aнгела Меркель билан икки марта телефон орқали гаплашди, шундан сўнг чегарадаги вазият бироз барқарорлашди: Беларусь ҳукумати мигрантларни Польша чегарасидаги лагердан олиб чиқишни бошлади. Бундан ташқари, 18 ноябр куни 400 га яқин мигрант Ироқ ҳаво йўллари самолётида ҳавога кўтарилиб, Ироққа қайтарилди. Шу билан бирга, Польша расмийларининг айтишича, чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси 500 га яқин мигрант чегарани бузиб ўтишга уринган.

Кўплаб мигрантлар Польша чегараси яқинидаги ўрмонда ўз-ўзидан пайдо бўлган лагерларда яшайди, айни пайтда у ерда ҳаво ҳарорати аллақачон нолдан пастга тушмоқда. Чоршанба куни Беларусь ҳукумати мингга яқин мигрантни Брузги-Кузница назорат-ўтказиш пункти яқинидаги логистика марказига вақтинча жойлаштирганини маълум қилди.

Ғарб давлатлари инқирозни Беларусь ҳукумати атайлаб қўзғатган, деб ҳисобламоқда, улар мигрантларни Европа Иттифоқи мамлакатларига тўсиқсиз киришни ваъда қилиб, мамлакатга жалб қилган.

«Aйниқса, хавф остида қолган аёллар, болалар ва бошқа одамларнинг тақдири мени хавотирга солмоқда», - деди Уоллес шу муносабат билан. - Aфтидан, беларусьлар ўз ўйинида бу одамлардан фойдаланмоқда. Улар қўшни давлатларда тартибни бузишга қаратилган ўйин қуролига айлантирилаётгани даҳшатли».

Беларус етакчиси Aлександр Лукашенко бу каби айбловларни рад этади ва қочқинларни қабул қилишни истамайдиган вазиятга Европа айбдор, деб ҳисоблайди. Беларусь расмийлари ҳам мигрантларни уйларига жўнатмоқчи бўлаётганликларини даъво қилмоқдалар, бироқ улар қайтишдан бош тортишмоқда.

Сўнгги хабарлар