Microsoft Қозоғистонда мультиминтақавий хаб очади

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг Сан-Францискодаги (АҚШ) Бош консуллиги ҳамкорлигида олиб борилган ишлар натижасида «Microsoft» корпорацияси билан Қозоғистонда мультиминтақавий хаб очиш келишувга эришилди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ва «Microsoft» компаниясининг Қозоғистон бўйича бош директори Сергей Лешченко ўртасидаги икки томонлама учрашувда маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Хаб фаолияти Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Мўғулистон ва Покистонни қамраб олади.

«Microsoft» фаолиятини маҳаллийлаштириш Қозоғистонга минтақавий миқёсда технологиялар ва илғор ечимларни жалб қилиш марказига айланиш имконини беради. Шундай қилиб, «Microsoft» компаниясининг технологик ривожланиш ва инновациялар маркази бўлган хаб нотовар технологик тармоқлардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантириш орқали инсон капиталини ривожлантириш ва миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлантирувчи омил бўла олади», — деди Бағдат Мусин.

«Microsoft» мультиминтақавий марказининг яратилиши Қозоғистон учун катта аҳамиятга эга. Мамлакатингизда барча тегишли инфратузилма мавжуд. Биз бу ерда ишлашдан ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан мамнун бўламиз», - деб ишонтирди «Microsoft» компаниясининг Қозоғистондаги ваколатхонаси Бош директори Сергей Лешченко.

photo

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги 77-сессиясига ташрифи доирасида «Microsoft» корпорациясининг Марказий ва шарқий Европа бўйича Бош директори Мишель Симмонс билан учрашган эди. Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, хусусан, Қозоғистон ваколатхонасини минтақавий хабга кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Март ойида Бағдат Мусиннинг Кремний водийсига амалий ташрифи чоғида «Microsoft» офиси Қозоғистондаги ваколатхонасини кенгайтириш истиқболларига яна тўхталиб ўтди.


Сўнгги хабарлар