+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Microsoft компанияси TikTokнинг Америка сегментини сотиб олмоқчи

3 Август 12:04
Баҳам кўринг:
Microsoft компанияси TikTokнинг Америка сегментини сотиб олмоқчи

NEW YORK. Kazinform - Microsoft АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда оммабоп дастурдан фойдаланишни тақиқлаш билан таҳдид қилганидан бир неча кун ўтгач, Microsoft TikTok ижтимоий тармоғининг Америка сегментини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради CNN.

Microsoft якшанба куни унинг раҳбари Сатья Наделла президент Трамп билан Хитойнинг ByteDance стартапи эгалик қилувчи мобиль иловани сотиб олишни муҳокама қилганини маълум қилди.

Ўз баёнотида Microsoft TikTokни сотиб олишга тайёрлигини маълум қилди. Баёнотда айтилишича, музокаралар жараёнида Microsoft АҚШ ҳукумати, шу жумладан президент билан мулоқотни давом эттиришга умид қилмоқда.

Американинг гигант-корпорацияси ва Хитой стартапи ўртасидаги келишув янги тузилмани яратади, унда Microsoft АҚШ, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда TikTok хизматларига эгалик қилади. Шартноманинг бир қисми сифатида Microsoft АҚШда TikTok фойдаланувчиларининг барча шахсий маълумотлари узатилишини ва сақланишини таъминлайди.

Microsoftнинг таъкидлашича, у 15 сентябрдан кечиктирмай ByteDance билан музокараларни якунлайди.

Ўзининг сўнгги баёнотида TikTok вакиллари дунё бўйича ушбу иловани фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошганини таъкидлаган.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив