Metallica 2016 йилдан бери биринчи альбомини чиқарди

Фото:
ASTANA. TASS-Kazinform – Metallica рок-гуруҳи 2016 йилдан бери биринчи альбомини чиқарди, 72 Seasons номли қўшиқлар тўплами турли платформаларда, жумладан, YouTube каналида тинглашингиз мумкин, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Альбом умумий узунлиги 77 дақиқадан ортиқ бўлган 12 та трекни ўз ичига олади. Гуруҳнинг охирги Hardwired... To Self-Destruct студиявий альбоми 2016 йилда чиқарилган.

Аввалроқ гуруҳнинг вокалисти Жеймс Хетфилд 72 фасл - инсон шахсиятининг дастлабки 18 йили эканлигини тушунтирган эди. Альбом чиққандан кейин гуруҳ 2023-2024 йилларда гастроль сафарига чиқади.

Metallica - Америкалик гуруҳ. У 1981 йилда ташкил этилган. Ўзларининг мусиқий фаолияти давомида гуруҳ ўнта студия альбоми, тўртта концертли ёзма, ўн иккита видео альбом, кавер альбом ва иккита мини альбом чиқарди.

Фото: Kevin Winter/ Getty Images


Сўнгги хабарлар