Meta 10 минг ходимни қисқартиради, 5 мингга яқин вакансияни ёпади

Фото:
NEW YORK. Kazinform – Facebook, WhatsApp ва Instagramнинг эгаси Meta Platforms Inc. компанияси 10 минг иш ўринларини қисқартириш режасини эълон қилди. Бу оммавий ишдан бўшатишнинг иккинчи тўлқинидир. Ўтган йил ноябрь ойида компания 11 минг ходимини ишдан бўшатганди, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Meta бош директори Марк Цукерберг компанияда 2022 йилда даромад ўсиши кескин пасайиши юзага келганини айтди.

Meta аввалроқ 2022 йилнинг сўнгги уч ойида даромадлар йилига 4 фоизга камайганини эълон қилган бўлса-да, 2022 йил давомида 23 миллиард доллардан ортиқ фойда олишга муваффақ бўлди.
Цукерберг Meta фаолиятига таъсир этувчи омиллар сифатида АҚШдаги фоиз ставкаларининг ошиши, глобал геосиёсий беқарорлик эканлигини тилга олди.
«Менимча, биз тайёрланишимиз керак, чунки бу янги иқтисодий ҳолат йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин», – деди у.
Цукерберг компанияни қайта қуриш тугалланмагунча янги ходимлар қабул қилинмаслигини айтди.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар