Месси жаҳон чемпионатларида ўйин ўтказиш бўйича Марадонанинг рекордини янгилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси ўзининг машҳур ҳамюрти Диего Марадонанинг рекордини янгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

C гуруҳида Польша билан учрашувига Месси ўз жамоасини бошқарди. Шу тариқа, у Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатларидаги 22-учрашувини ўтказди.

Аввалги рекорд Марадонага тегишли эди. У терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатида 21 ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Тунисга қарши майдонга тушмаслиги мумкин ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: DAN MULLAN/GETTY IMAGES


Сўнгги хабарлар