Мен АҚШ билан дўстона муносабатда бўлишни хоҳлайман – Қасим-Жомарт Тоқаев
21 Июнь 21:39

Мен АҚШ билан дўстона муносабатда бўлишни хоҳлайман – Қасим-Жомарт Тоқаев

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти сифатида мен АҚШ билан очиқ ва дўстона муносабатлар ўрнатишни истайман. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Дохада бўлиб ўтган Қатар иқтисодий форумининг «In Conversation with President Tokaev» махсус панел сессиясида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform БОРТ №1 Тelegram-каналига таяниб.

Учрашувда модератор Қозоғистон раҳбаридан АҚШ президентининг ОПЕК доирасида нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўради.

Модератор Манус Кренни (Bloomberg): Байден маъмурияти Саудия ҳукуматини нефть қазиб олишни кўпайтиришга чақирмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден сиёсати ОПЕК учун фойдалими? ОПЕК энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиришни қўллаб-қувватлаганини эшитганмисиз? Байденнинг фикри ижобийми?

Қасим-Жомарт Тоқаев: «Саволингизга жавоб беришга қийналмоқдаман. Мен Қозоғистон Президентиман ва АҚШ билан очиқ ва дўстона муносабатда бўлишни хоҳлайман».


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив