Мексика радиосида қозоғистонлик қўшиқчи ҳақида махсус дастур чиқди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Мексиканинг Andromeda Radio радиостанциясида Димаш Қудайбергенга бағишланган кўрсатув эфирга узатилди. Дастур Қозоғистонда Наврўз байрамини нишонлашга бағишланди, деб ёзади Kazinform Dimashnews сайтига таяниб.

Димаш қўшиқлари илк бор 7 февраль куни Мексика радиостанцияларидан бирида янгради. Бу Mafia Dear қўшиқчининг халқаро фан-клуби туфайли амалга оширилди. Эфир тингловчилар орасида катта муваффақиятга эришди, шундан сўнг Andromeda Radio бошловчилари қозоқ ижрочисига бағишланган янги дастур яратишга қарор қилишди. Тез орада у Universo Dimash («Димаш коиноти») номини олди.

Янги мусиқий дастур нафақат Димаш мусиқасига, балки Қозоғистон маданиятига ҳам бағишланган. Ўзининг қарийб 14 йиллик тарихида бу Andromeda Radioси биринчи марта фақат битта қўшиқчига дастур бағишлади.

Энди «Димаш коиноти» дастури ҳар ой ва 2 соатдан давом этади. Дастурнинг биринчи қисмида санъаткорнинг Zhalyn, Screaming, Ikanaide, Durdaraz, Stranger, Daididau, Omir Oter, Samaltau, Mademoiselle Hyde каби қўшиқлари ижро этилди. Дастур бошловчиси аргентиналик Алехандра Жожиа эди.

Andromeda Radio – бу бутун дунё бўйлаб эфирга узатиладиган онлайн радиостанция. Радиода Америка ва Европанинг турли давлатларидан 60 дан ортиқ дикторлар гапиришади. Радиостанциянинг асосий мақсади жаҳон санъати ва маданиятини оммалаштиришдир.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида Мексика метросида қозоғистонлик қўшиқчининг мухлислари «Kieli meken» қўшиғи билан санъаткорнинг чиқишларини трансляция қилишни бошлаган эди.

Фото: dimashnews.com


Сўнгги хабарлар