«Меари» тўфони Япония пойтахтига етиб келди

None
None
BEIJING. Kazinform - «Меари» тўфони шанба куни Япониянинг Тинч океани соҳилларига, Токио яқинига етиб келди. Бу ҳақда Миллий метеорология бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Кyodonews агентлигига таяниб.

Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, «Меари» тўфони Япониянинг марказий ҳудудларига 300 мл гача ёмғир олиб келади ва кўчки ва тошқинларга сабаб бўлиши мумкин.

Об-ҳаво прогнозларига кўра, тайфун Япония қирғоқларига яқинлашганда, максимал 30 м/с гача бўлган кучли шамоллар кутилмоқда.

Тайфун 15 км/соат тезликда ҳаракат қилмоқда, унинг эпицентрида шамол тезлиги 25 м/с ни ташкил қилади.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мамлакатнинг йирик авиаташувчиларидан бири тўфон ўтиши кутилаётган ҳудудда камида 10 та рейсни бекор қилди. Паром қатнови тўхтатилди, поездлар қатновида сезиларли кечикишлар ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар