Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 40 фоизи кичик ва ўрта бизнесда ишлайди – ҚР Президенти

None
ASTANA. Кazinform – Йил охиригача умумий қиймати 2 триллион тенге бўлган 160 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари «Алтын сапа» ва «Парыз» мукофотлари совриндорларини тақдирлаш чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз бу танловни ҳар йили ўтказиб, муваффақиятли тадбиркорларни тақдирлаймиз. Ижтимоий масъулиятни намоён этган, мамлакат ҳаётига бефарқ бўлмаган корхоналарни ҳам тақдирлаймиз. Бугунги кунга қадар мамлакатимизнинг 160 дан ортиқ корхонаси «Алтын сапа» мукофотига сазовор бўлди. 365 корхона «Парыз» мукофоти билан тақдирланди. Буларнинг барчаси мамлакатимиз бизнесининг жадал ривожланаётганидан далолат беради.

Умуман олганда, 2005 йилдан буён ялпи ички маҳсулотда кичик ва ўрта бизнеснинг улуши 3 баробар ошди.

Яъни, ҳозирда у мамлакат иқтисодиётининг 34 фоизини ташкил қилади. Бугунги кунда ушбу соҳада 3,5 миллиондан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг 40 фоизини билдиради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шунингдек, жорий йилда амалга оширилган лойиҳалар эвазига 17 мингта янги иш ўрни яратилишини маълум қилди.

«Ўтган йили ишлаб чиқариш саноатининг ҳажми рекорд даражадаги 20 миллиард долларга етди. Жорий йил охирига қадар умумий қиймати 2 триллион тенге бўлган 160 та лойиҳа амалга оширилади. Бунинг натижасида 17 минг янги иш ўрни яратилади», деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар