Меҳнат вазири: Байрамдан кейин дам олиш кунлари ишга чиқиш қонун доирасида бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетовни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирлик томонидан манзилли ижтимоий ёрдам, даромадларидан қатъи назар, кўп болали оилаларга бериладиган имтиёзлар, шунингдек, ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган янги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Президентга «Енбек» дастурининг амалга оширилиши, жумладан, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга микрокредит бериш тартиблари, иш берувчилар томонидан бериладиган таълим грантлари ва янги ёшлар лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Бош прокуратура билан ҳамкорликда чет элдан ишчиларни жалб қилиш бўйича ўтказилган текширишлар натижалари ҳам маълум қилинди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Президентга давлат хизматчиларининг байрамдан кейинги дам олиш кунлари ишга чиқиши Қозоғистон қонунларига зид келмаслигини ва унга ўзгартириш киритишни талаб қилмаслиги тўғрисида хабар берди. Давлат раҳбарининг топшириғи «Давлат хизматлари тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунига мувофиқ, шошилинч ва муҳим вазифаларни Меҳнат кодексига тўлиқ мувофиқ равишда амалга оширилади. Меҳнат кодексига биноан, давлат хизматчилари ёзма розилиги билдирган ҳолда ишга жалб қилинадилар ва уларнинг ўртача кунлик иш ҳақи камида 1,5 баравар миқдорида тўланади. Байрамдан кейинги дам олиш кунлари Президент маъмурияти, ҳукумат, марказий давлат идоралари ва бошқа шошилинч ва муҳим вазифаларга масъул ходимлар ишга жалб қилинади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Биржан Нуримбетовга манзилли ижтимоий ёрдам оладиган ногиронларни иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилалар даромадларини кўпайтириш ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда аниқ чоралар кўришни топширди. Президент, шунингдек, чет элдан ишчи кучини жалб қилиш масаласини кузатиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар