Меҳнат мигрантлари учун дунёдаги энг жозибадор мамлакат аниқланди

NUR-SULTAN. ТАСС - Kazinform – Дунё бўйлаб меҳнат мигрантларининг тахминан чорак қисми Канадага ишлаш учун кўчиб ўтгиси келади. АҚШ, Австралия ва Германия ҳам иш учун энг жозибадор мамлакатлар қаторига киради, дейилади BCG ва The Network қўшма тадқиқотида, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
«Канада АҚШни ортда қолдириб, меҳнат мигрантлари учун энг жозибадор мамлакатга айланди», - дейилади тадқиқотда. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, уни респондентларнинг 24% танлаган.
Шуни таъкидлаш керакки, 2014 ва 2018 йилларда ўтказилган шунга ўхшаш тадқиқотда мигрантлар орасида энг машҳур мамлакатлар рейтингида Канада учинчи ўринни эгаллаганди. Америка Қўшма Штатлари ишлаш учун иммиграция қилинган иккинчи жозибали мамлакат бўлиб, респондентларнинг 20 фоизи ушбу мамлакат учун овоз берган, худди шунақа овозни Австралия ҳам олди. Респондентларнинг 19 фоизи Германияга ишлаш учун, яна 14 фоизи Буюк Британия ва Японияга боргиси келади.
- АҚШнинг Индианаполис шаҳрида қуролли жиноятчи ўнлаб одамларни отиб ташлади
- Брюсселда Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари бўлишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
- Европа комиссияси раҳбари коронавирусга қарши биринчи вакцинани олди
- Қозоғистон ва Испания биргаликда учта фильм суратга олади
-
Корея Республикасида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган маркалар чиқарилди
-
Токиода Қозоқ миллий маркази очилди