Меҳнат бозори статистикаси: Қозоғистонда ўқитувчиларга бўлган талаб ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон меҳнат бозорида ўқитувчилик касбига бўлган талаб ошди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг июл ойида Электрон меҳнат биржасига 87 мингта бўш иш ўрни ва 70 минг 600 та резюме жойлаштирилган. Июн ойига нисбатан бўш иш ўринлари сони 30 фоизга камайган, актуал резюмелар сони эса 18 фоизга ошган. Шунингдек, меҳнат бозорининг мавсумий хусусиятлари туфайли паст малакали кадрларга бўлган талаб камайди.

«Ўқув даври бошланганлиги муносабати билан ўрта ва мактабгача таълим муассасаларида кадрларга бўлган талаб юқори: ҳозирги кунда эҳтиёж 10,2 мингтани ёки барча бўш иш ўринларининг 12 фоизини ташкил этади. Бўш иш ўринларининг асосий қисми Қарағанди (899 та бўш иш ўрни), Жамбил (792 бўш иш ўрни) ва Алмати (737 та бўш иш ўрни) вилоятларида жойлаштирилди»

, — деди «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» АЖ бошқарувчи директори Александра Молчановская.

Қишлоқ хўжалиги ва уй-жой қурилиши корхоналари (4 минг бўш иш ўрни ёки 5 фоиз) талабга эга бўлган мутахассислар рейтингида иккинчи ўринда. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бўш иш ўринларининг 36 фоизи Туркистон вилоятига тўғри келади, қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринларининг деярли ярми (43 фоиз) Нур-Султан шаҳрида.


Сўнгги хабарлар