МДҲ ўйинлари: Қозоғистонлик боксчилар 4 вазн тоифасида чемпион бўлишди

None
None
QAZAN. Kazinform - Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ мамлакатлари ўйинларида бокс бўйича мусобақалар ўз якунига етди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.

Мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган спортчилар беллашдилар. Финалга етиб келган 6 нафар қозоғистонлик чарм қўлқоп усталаридан 4таси чемпион бўлди.

Aнита Aдишева (48 кг) ўзбекистонлик Робияхон Бахтиёровани, 54 кг вазндаги Виктория Байдукова россиялик Эвита Aверяновани мағлуб етди.

Улжан Сарсенбек (60 кг) эса ўзбекистонлик Мухлиса Тохировани ютди.

Ўғил болалар ўртасида финалгача етиб келган терма жамоадан ягона боксчи - 66 кг вазн тоифасидаги Мирзахан Мауленов беларусьлик Владислав Кузнецовдан кучлироқ эканлигини кўрсатди.

Қозоғистонлик Бахит Сейдиш (70 кг) ва Томирис Мирзақул (52 кг) финалда мағлуб бўлишди.

Биринчиси ўзбекистонлик Ойша Тоировага, иккинчиси россиялик Aнастасия Коольга ютқазди.

Бронза медал соҳиблари орасида Жандарбек Избасаров (44-46 кг), Ислом Машкентаев (48 кг), Сунғат Расулов (50 кг), Нурислам Қалдибоев (52 кг), Мадияр Отар (54 кг), Ерасил Мустафинов (57 кг), Ерсултон Толеген (60 кг), Адил Қасимов (63 кг), Aлинур Омирбеков (70 кг), Батирхон Сейтенов (75 кг), Нурасил Бауржан (80 кг), Дельфина Aбилхан (44-46 кг), Карина Тоқубай (50 кг), Aружан Жанабайева(66 кг) ва Назереке Рисбай(80 кг) бор.

Жамоа 4 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Россия 15 та, Ўзбекистон 7 та олтин медальни қўлга киритди.




Сўнгги хабарлар