+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

МДҲ ПА йиғилиши 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади

16 Апрель 13:58
Баҳам кўринг:
МДҲ ПА йиғилиши 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда 2022 йилда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади, деб беради Kazinform UzAга асосланиб.

МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ассамблея фаолиятига оид бир қатор масалалар, шу жумладан, ташкилотнинг 2020 йилдаги фаолияти натижалари ва 2021 йил 27-28 май кунлари бўлиб ўтадиган IX Нева Халқаро атроф-муҳит конгресси ва 2021 йил 13-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Учинчи Евроосиё аёллар форумига тайёргарлик кўриб чиқилди.

Учрашув давомида Кенгаш аъзолари Ассамблея ҳузуридаги Иқтисодий экспертлар кенгаши фаолиятини, Ҳамдўстликни 2030 йилгача иқтисодий ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни муҳокама қилдилар ва МДҲ Парламент Ассамблеясининг йиғилишини 2022 йил ноябрда Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олдилар.

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши, хусусан, МДҲнинг юбилей саммити Минскда бўлиб ўтиши режалаштирилган.




Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив