МДҲ КХШТда кузатувчи мақомини олиш масаласини кўриб чиқмоқда

None
None
MINSK. BELTA - Kazinform – МДҲ КХШТда кузатувчи мақомини олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг – ижрочи котибининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform БелТА агентлигига таяниб.

«Доимий вакиллар кенгаши йиғилишида МДҲга халқаро ташкилот сифатида КХШТда кузатувчи мақоми бериш масаласи ёпиқ режимда кўриб чиқилади. Кенгаш аъзолари бугун бу масалани кўриб чиқиб, қарор қабул қилади», — деди Леонид Анфимов.

Бугун Минск шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Марат Сиздиқов Қозоғистоннинг 2022 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилиш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тақдим этади.

Доимий ваколатли вакиллар 8 апрел куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасини ҳам муҳокама қилади.

Бундан ташқари, йиғилишда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳаси бўйича таклифларни муҳокама қилинади. У май ойида Нур-Султанда ўтказилиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар