МДҲга аъзо давлатлар ўртасида Халқаро мактаб спорти фестивали ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 15-20 ноябр кунлари Уфа шаҳрида (Россия) МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ІХ Халқаро мактаб спорти фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши котибияти матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Фестивалда Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 400 дан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида анъанавий тарзда мини-футбол, ​​волейбол, 3х3 баскетбол, ​​стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Иштирокчилар учун кенг кўламли маданий маърифий дастур ҳам ишлаб чиқилган: экскурсиялар, Бошқирдистон халқининг маданияти ва анъаналари билан танишиш, таниқли спортчилардан маҳорат сабоқлари, фильмлар томоша қилиш ва рақс кечалари.

2012 йилда Бутунроссия мактаб спорти федерацияси МДҲга аъзо давлатлар ўртасида Халқаро мактаб спорти фестивалини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. 2013 йилдан буён ушбу тадбир Россия Федерациясининг турли минтақаларида ташкил этилмоқда.

Сўнгги хабарлар