МДҲ давлатлари орасида ўғирланган машиналарни қайтариш осонлаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон парламенти Мажлиси 2005 йил 25 ноябрда қабул қилинган «МДҲга аъзо давлатларнинг автомобил ўғирлашга қарши курашиш ва уларнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича келишувига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги» Протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги келишувига мувофиқ бизнинг чегараларимиз очиқ. Бундан фойдаланиб, айрим фуқаролар жиноят ҳам содир этишмоқда. Масалан, 2005 йилдан бери ўғирланган 223 дан ортиқ транспорт воситаларининг атиги 30 фоизи (66 та транспорт воситаси) қайтарилган. Сабаби, суриштириш қоидаларида камчиликлар мавжуд. Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатга янги қоидалар киритилди», - деди ички ишлар вазири Ерлан Турғумбоев.

Унга кўра, энди ўғирланган машина ҳақидаги сўровни бажаришга атиги бир ой берилади. Шунинг учун сўров бўйича маълумот беришдан бош тортиш учун аниқ асос зарур.

«Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасида автомобил ўғирлаш муаммоси мавжуд. Ушбу шартномани ратификация қилиш фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва ўғирланган транспорт воситаларини қайтаришга ёрдам беради. Ушбу қонунни қабул қилиш салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди, қўшимча маблағ ҳам талаб қилмайди «, - деди Ерлан Турғумбоев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар