МДҲ давлатлари орасида энг кўп туғилиш Ўзбекистонда қайд этилган

None
TASHKENT. Kazinform – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида туғилиш бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти МДҲ мамлакатларида доимий яшовчи ҳар 1000 кишига 25,9 нафарни ташкил қилган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Қирғизистон. Маълумки, у ерда туғилиш даражаси мос равишда 23,5 ва 22,4 ни ташкил қилади.

Бу кўрсаткич МДҲ мамлакатлари орасида қуйидаги даражада:

Арманистон – 12,4;

Озарбайжон - 11,2;

Молдова - 11,2;

Россия - 9,6;

Украина - 7,3.

2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 905,2 минг бола туғилган.

Сўнгги хабарлар