МДҲ давлатлари қуролли кучларининг 2023 йилга мўлжалланган фаолияти тасдиқланди
25 Июнь 10:10

МДҲ давлатлари қуролли кучларининг 2023 йилга мўлжалланган фаолияти тасдиқланди

MOSKVA. Kazinform – Москвада МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистон мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Москвада Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди.

Учрашувда жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатарларнинг кучайиши ҳақида малумотлар тингланди.

2021 йил учун Ҳамдўстлик давлатлари қуролли кучларида авиация хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинди. МДҲга аъзо давлатларнинг муҳандислик қўшинлари учун ҳарбий кадрлар тайёрлаш бўйича таянч ташкилоти фаолияти масалалари кўриб чиқилди.

МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучларини метрологик таъминлашни такомиллаштириш бўйича 2025 йилгача бўлган даврга мўлжалланган қўшма ишлар дастури тасдиқланди. МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучларининг 2023 йилга мўлжалланган қўшма фаолияти тасдиқланди.

Учрашув олдидан Марказий Осиё давлатлари ва Россиянинг алоҳида йиғилиши ҳам бўлиб ўтди ва унда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив