МДҲ давлатлари қуролли кучлари Бош штаблари бошлиқлари Бокуда учрашади

None
BAKU. Kazinform - 12 октябр куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарига таяниб, Kazinform мухбири хабар беради.

Йиғилишда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон қуролли кучлари бош штаблари бошлиқлари, Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг ўринбосари ва Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги ҳарбий атташеси иштирок этади.

Йиғилишга Озарбайжон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Озарбайжон армияси бош штаби бошлиғи, генерал-полковник Керим Велиев раислик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Мудофаа вазирлиги Қирғизистон ҳарбий контингенти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг «Сарҳад-2022» Тожикистондаги ўқув машғулотларида иштирок этмаслигини маълум қилганди. Бундан ташқари, Қирғизистон ўз ҳудудида 10-14 октябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган КХШТ тинчликпарвар контингенти «Бузилмас биродарлик-2022» қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини бекор қилди.

Муаллиф: Серикбол Қошмағамбет

Фото: mod.gov.az


Сўнгги хабарлар