Мажилиснинг тарқатиб юборилиши: Парламент функцияларини Сенат амалга оширади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Парламентининг еттинчи чақириқ Мажилисини тарқатиб юбориш муносабати билан Парламент функцияларини Сенат амалга оширади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 5-бандига мувофиқ, Сенат Мажилис ваколатлари муддатидан илгари тугатилган даврда Конституциявий қонунлар ва қонунларни қабул қилиш бўйича Парламент функцияларини бажаради. Мамлакатимиз тарихида шундай ҳолатлар бўлган ва Мажилис депутатлари тарқалиб кетган даврда Сенат вақтинча Парламент вазифасини бажаради ва қонунчилик миссиясини давом эттиради», — деди Сенатнинг Конституциявий қонунчилик, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитаси раиси Владимир Волков.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари еттинчи чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисини тарқатиб юбориш ва Қозоғистон Республикаси Мажилисии депутатларининг навбатдан ташқари сайловини белгилаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мажилис депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2023 йил 19 мартга белгиланди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатларига навбатдан ташқари сайловларни белгилаш тўғрисида баёнот берди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар