Мажилис сайлови: Қозоғистонга ЕХҲТдан 400 дан ортиқ кузатувчи келади

None
ASTANА. Кazinform – ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко бўлажак сайловда ЕХҲТдан 400 дан ортиқ кузатувчи қатнашишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бўлажак Мажилис сайловини кузатиш учун Қозоғистонга ЕХҲТдан 400 дан ортиқ кузатувчи келмоқда. Айтиш жоизки, бу халқаро кузатувчиларнинг энг катта миссиясидир. Ўтган ҳафта ЕХҲТ миссиясининг оралиқ ҳисоботи эълон қилинди. Халқаро экспертлар Қозоғистонда амалга оширилган сайлов тизими ислоҳотига ижобий баҳо бериб, унинг айрим қоидалари аввалги тавсияларга жавоб беришини таъкидлади», — деди Роман Василенко.

Брифинг чоғида Ташқи ишлар вазири ўринбосари минтақадаги геосиёсий вазият туфайли Европанинг кўплаб компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, вазир ўринбосари ўтган йили Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 27,6 фоизга ошганини ва 40 миллиард долларга етганини такидлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар