+7 (701) 759 90 19
USD 383.95 EUR 429.26
RUB 6.16 CNY 55.02
Янгиликлар

Мажилис Педагог статуси тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

4 Декабрь 13:15
Баҳам кўринг:
Мажилис Педагог статуси тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида «Педагог статуси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди, деб хабар беради Kazinform мухбири .

«Қонун лойиҳасида педагог фаолиятидаги долзарб ижтимоий ва профессионал масалалариннг ечимини топиш, маориф ходимлари юкламасини камайтириш, уларни текширувлардан, педагогларга ҳос бўлмаган функциялардан озод қилиш, рағбатлантирувчи чора-тадбирларни кўриш, шу касбга ёшларни жалб қилиш каби мақсадлар кўзланган», - деди депутат Абдиманап Бектурғанов.

Шу билан бир қаторда у депутатлар корпуси киритган асосий ўзгартиришларга тўхталди.

«2021 йил 1 сентябридан эътиборан ўрта таълим муассасалари педагоглари учун норматив ўқув юкламасини 18 соатдан 16 соатгача камайтириш ҳақидаги норма киритилди. Таълим соҳасидаги ваколатли орган аниқлайдиган тизимга мувофиқ, таълим олувчилар ва тарбияланувчилар орасидаги халқаро олимпиадалар, танловлар ва спорт мусобақаларининг ғолибларини тайёрлаб чиқарган педагогларга ойлик маошининг уч баробаридаги бир марталик пул мукофотини белгилаш ҳақидаги норма киритилмоқда», - деди А. Бектурғанов.

Унинг айтишича, «Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» фаҳрий унвони берилган педагогларга ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 1 000 баробарида бир марталик тўлов белгиланади.

Маданият ва спорт соҳасидаги давлат таълим муассасаларининг ҳамда ҳарбий ўқув юртларининг муаллимларига магистр даражасини олганлиги учун ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 10 баробаридаги қўшимча тўлов берилади.

«Овулларда фаолият олиб борадиган педагогларга хусусий турар жой қуриш учун ер участкаларини олиш пайтида имтиёзлар берилиши кафолатланади», - деди депутат.

Шунингдек, ялпи мажлисда «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига педагог статуси, ўқувчи ва муаллим юкламасини камайтириш масалалари бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Парламент Сенатига юборилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Қонун,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив