Мажилис депутатлигига номзодлар кўрсатиш якунланди

None
ASTANА. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажалиси депутатлигига номзодлар кўрсатиш муддати якунланди, деб хабар беради Кazinform МСК сайтига таяниб.

«2023 йил 8 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қуйидаги сиёсий партияларнинг партия рўйхати бўйича Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этди:

1. «Қозоғистон халқ партияси» жамоат бирлашмаси;

2. «Ақ жол» Қозоғистон демократик партияси» жамоат бирлашмаси;

3. «Умуммиллий социал-демократик партияси» республика жамоат бирлашмаси»;

4. «Baitaq» Қозоғистон яшиллар партияси» жамоат бирлашмаси;

5. «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партияси» жамоат бирлашмаси;

6. «АMANAT» партияси» жамоат бирлашмаси;

7. «Respublika» партияси жамоат бирлашмаси», дейилади МСК ахборот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 19 январ куни Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси Парламентининг еттинчи чақириқ Мажилисини тарқатиб юбориш ва Қозоғистон Республикаси Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайловини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Мажилис депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 19 мартга белгиланган.


Сўнгги хабарлар