Майнинг учун тўлов жорий этилишидан Қозоғистон бюджетига 652 млн тенге солиқ тушди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Майнинг учун тўлов киритилиши натижасида Қозоғистон бюджетига 652 млн тенге маблағ тушди. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитасига таяниб, Kazinform хабар берди.
«2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли майнинг учун тўлов жорий этилди. Рақамли майнинг соҳасида фаолият юритувчи шахслар тўлов тўловчи ҳисобланади, улардан ушбу фаолиятни амалга оширишда истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқий миқдори учун тўлов ундирилади. Энг кўп тўловлар Нур-Султан шаҳридан - 277,3 миллион тенге тўланган. Ундан кейин Ғарбий Қозоғистон вилояти ва Ақтўбе вилоятлари туради. Бу ҳудудлардан мос равишда 143,1 миллион ва 48,9 миллион тенге тўланган»

, — дейилади қўмита хабарида.

Қўмита маълумотларига кўра, тўлов республика бюджетига тушади.

Шуни таъкидлаш керакки, Солиқ кодексида рақамли майнинг учун солиқ ҳисоботларини тақдим этишни назарда тутилмаган. Тўлов миқдори 1 киловатт-соат электр энергияси учун 1 тенге миқдорида ҳисобланади.

«Ҳозирда Қозоғистон парламенти рақамли майнинг учун тўлов ставкасини ошириш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар