Маймун чечаги пандемия деб эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги касаллигини пандемия деб эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Коронавирус тарқалишига қарши кураш идоралараро комиссиясига таяниб.

ЖССТ сайтига кўра, ташкилот маймун чечаги касаллигининг тарқалишини глобал фавқулодда ҳолат деб тан олди. Бугунги кунга қадар 58 та давлатда касаллик қайд этилган, жами 3400 дан ортиқ бемор касалланган. Инфекциянинг тарқалиш даражаси ҳар ҳафта ўсиб бормоқда.

ЖССТ вирус қаерда аниқланса, салбий таъсирларни камайтириш учун зудлик билан чора кўриш зарурлигини таъкидлайди.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечак касаллигининг глобал хавфини баҳолаш учун 23 июн куни фавқулодда вазиятлар қўмитаси йиғилишини чақиришини маълум қилганди.

Ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг сўзларига кўра, вируснинг ушбу версияси маймун чечаги касаллигининг аввалги ҳолатларидан фарқ қилади. Шунинг учун вирусологлар бунга жиддий эътибор беришлари керак.


Сўнгги хабарлар