Маймун чечаги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугади - ЖССТ раҳбари

None
GENEVА. ТАSS – Кazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус mpox («эмпокс» — маймун чечагининг янги номи) касаллиги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугаганини маълум қилди. Женевада бўлиб ўтган брифингда сўзга чиққан ташкилот раҳбари бундай қарорга касалланганлар сони 2022 йил июлига нисбатан сезиларли даражада камайганидан кейин қабул қилинганини айтди. Айнан ўша пайтда жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.

«Мpox бўйича фавқулодда ҳолат қўмитаси менга кўплаб мамлакатларда қайд этилган mpox халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эмаслигини маслаҳат берди. Мен бу таклифга рози бўлдим ва mpox энди соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат эмаслигини эълон қилишдан хурсандман», — деди Т.Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, кейинги уч ойда маймун чечаги билан касалланганлар сони аввалги уч ойга нисбатан деярли 90 фоизга кам бўлган.

ЖССТ бош директори ушбу эпидемиянинг тарқалишига қарши»мамлакатларнинг шошилинч ҳаракатлари«ни юқори баҳолади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 111 мамлакатдан 87 мингдан ортиқ mpox касаллиги ва 140 ўлим ҳолати ҳақида маълумот олди.

Ташкилот раҳбари таъкидлаганидек, mpox бўйича фавқулодда ҳолатнинг бекор қилиниши»иш тугаганини англатмайди«.


Сўнгги хабарлар