Май ойида тенге курси қарийб 7 фоизга мустаҳкамланди - Пирматов

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Май ойида Қозоғистон миллий валютасининг мустаҳкамланишига нефт ва газнинг юқори бозор нархлари, шунингдек, экспортёрлар томонидан солиқ тўловлари сабаб бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Май ойида жаҳон молия бозорларида давом этаётган ноаниқлик ва беқарорликка қарамай, тенгенинг АҚШ долларига нисбатан учун 415,16 тенгегача ёки 6,8 фоизга қимматлашди.

Миллий валюта курсининг мустаҳкамланиши нефт ва газнинг бозор нархларининг юқорилиги ва экспортчилар томонидан солиқ тўловлари, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасига талабнинг пасайиши туфайли бозор иштирокчилари кайфиятининг ўзгариши, Россия рублининг кучайиши каби омиллар билан боғлиқ», — деди Ғалимжан Пирматов Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, валюта бозоридаги таклиф қўшимча равишда квазидавлат сектори субъектлари томонидан валюта тушумларини сотиш ҳисобига қўллаб-қувватланди, унинг ҳажми май ойида қарийб 598 миллион долларни ташкил этди.

«Бюджетга йирик солиқ тўловлари даври ва шунга мос равишда хорижий валютани сотиш зарурати фонида хорижий валюта таклифи талабдан ошиб кетди. Солиқ ҳафтаси давомида ликвидликни сақлаш ҳамда хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги мавжуд номутаносибликни тенглаштириш мақсадида Миллий банк томонидан 110,5 миллион доллар миқдорида чет эл валютасининг ортиқча таклифи харид қилинди», — деди Миллий банк раҳбари.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар