Май ойида Қозоғистонда нефт маҳсулотлари биржаси қайта очилади
11 Май 23:14

Май ойида Қозоғистонда нефт маҳсулотлари биржаси қайта очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Нефт маҳсулотлари айланмасига қўйилган чеклов ҳам олиб ташланди, авваллари йилига камида 20 минг тонна маҳсулот айланмасига рухсат этиларди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз нефт маҳсулотларининг биржа савдосини тиклашни таклиф қилдик. Ўтган йилнинг апрел ойида биз ҳам бензин, ҳам дизел ёқилғиси савдосини фаол амалга оширган эдик, бироқ харидор сифатида биржага кириш ҳуқуқига эга бўлганлар учун тегишли кириш чекловлари белгиланди», - деди ҚР энергетика вазири ўринбосари Асет Мағауов.

Унинг эслашича, бу тажриба сифатида амалга оширилган савдолар эди.

«Лимит йилига камида 20 минг тонна нефт маҳсулоти айланмасига тегишли эди. Кейинчалик уни 5 минг тоннагача туширдик. Биржа қўмитаси қарори билан бир ой олдин бу лимит бекор қилинди», — деди спикер.

«Бу кичик ёқилғи қуйиш шохобчаларига биржага кириш ва тўғридан-тўғри ҳажмларни сотиб олиш имконини беради. Биржа савдолари 2022 йилнинг май ойида қайта тикланади», — дея қўшимча қилди А.Мағауов.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив