Май байрамларида Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди

Фото:
ASTANA. Kazinform – 7 ва 9 май кунлари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди, дея хабар беради Kazinform Давлат даромадлари қўмитасига таяниб.

Байрамлар муносабати билан 7 ва 9 май кунлари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларига одамлар, транспорт воситалари ва юклар киритилмайди.

Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл ўтказиш пунктлари доимий режимда ишлашда давом этади.

«Ташувчилардан ва чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган барча аҳолидан чекловларни ҳисобга олган ҳолда маршрутни олдиндан режалаштиришларини сўраймиз», - дея огоҳлантиради қўмита.


Сўнгги хабарлар