Валюталар курси:
    usd/kzt 462.36 eur/kzt 493.48

    rub/kzt 5.99 cny/kzt 67.14
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+3+5℃

Маулен Ашимбаев: Президент ва халқ ишончини оқлаш учун бор кучимни ишга соламан

26 Январь, 12:29

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси лавозимига қайта сайланган Маулен Ашимбаев ишонч билдиргани учун ўз ҳамкасбларига миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Президентимиз Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев махсус келиб, бугунги палата йиғилишида иштирок этди. Президентимиз Конституциямизга мувофиқ мени Сенат раислигига номзодимни кўрсатди ва менга катта ишонч билдирди. Бу мен учун катта масъулият. Сиз давлат раҳбарининг таклифини қўллаб-қувватладингиз ва овоз бердингиз. Бунинг учун сизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш учун бор кучимни ишга соламан», — деди Маулен Ашимбаев.

Сенат Раиси Президент томонидан парламент олдига янги вазифалар қўйилганини эслатди.

«Давлат раҳбари ҳозиргина парламент олдида турган асосий вазифаларни белгилаб берди. Бу борада Президентимиз олдимизга аниқ мақсадлар қўйган. Дарҳақиқат, қилинадиган ишлар кўп. Айниқса, мамлакатимизда амалга оширилаётган қонунчиликдаги ислоҳотларни ўз вақтида таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, Давлат раҳбари томонидан юкланган вазифаларни сифатли бажаришимиз керак. Ишонаманки, бу йўлда барчамиз биргаликда самарали ишлаймиз», — деди Сенат раиси.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото: senate.parlam.kz

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар