Машинасозлик: Қозоғистон корхоналарининг экспорт ҳажми 2 млрд АҚШ долларига етди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон машинасозларининг X форумига табрик мактуби йўллади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Форум очилишида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табрик сўзини Бош вазир Алихан Смаилов ўқиб эшиттирди.

«Ҳурматли учрашув иштирокчилари! Сизни Қозоғистон машинасозларининг Х форумининг очилиши билан табриклайман! Бу давлат ва бизнес вакилларини ушбу соҳани ривожлантиришнинг янги йўлларини топишга сафарбар қиладиган нуфузли мулоқот майдонидир. Мамлакатимизда қайта ишлаш саноати, машинасозлик саноати қўллаб-қувватланиб, қулай шароитлар яратилмоқда. Натижада Қозоғистон корхоналари юк ва енгил вагонлар, енгил автомобиллар, автобуслар, электровозлар, трансформаторлар каби янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўрганмоқда»

, — дейилади ҚР Президентининг табрик сўзида.

Айни пайтда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширила бошланди. «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, ушбу соҳани ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари белгилаб олинди.

«Бугун маҳаллий машинасозлик корхоналари ҳам ўз маҳсулотларини ташқи бозорга экспорт қилаётгани қувонарли. Экспорт ҳажми аллақачон 2 миллиард АҚШ долларига етди. Ўйлайманки, бу соҳа салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, техника тараққиёти, ижтимоий ўзгаришларга кенг йщл очади. Мен сизга барча эзгу тилакларни тилайман!»

, - дейди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Қозоғистон машинасозларининг Х форуми доирасида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш бўйича «Kazakhstan Machinery Fair 2022» иккинчи халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар