Машҳур теннисчи Новак Жокович Астанага учиб келди

3 Октябрь, 17:13
Машҳур теннисчи Новак Жокович Астанага учиб келди

ASTANA. Кazinform – Машҳур теннисчи, «Катта дубулға» турнирининг 21 карра чемпиони Новак Жокович Астанага учиб келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Сербиялик теннисчи бугун старт олган Аstana Open АТP 500 мусобақасида иштирок этади.

Н.Жокович пойтахтга яхши кайфиятда етиб келди. Эслатиб ўтамиз, у якшанба куни якунланган Тель-Авивдаги АТP 250 турнири финалида хорватиялик Марин Cилични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этганди.

Айни пайтда жаҳон рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган Н.Жокович Астана мусобақасининг тўртинчи ракеткаси сифатида қайд этилган. Новак илк учрашувини эртага 81-ўриндаги чилилик Кристиан Гаринга қарши ўтказади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар