Март ойида пиёда саёҳатга чиққан 72 ёшли оқсоқол 4000 километр йўл босиб, Нур-Султанга етиб келди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 72 ёшли Сарсенбай Қотирашов Қозоғистон бўйлаб пиёда саёҳат қилмоқда. Саёҳатини «Улитауга борганмисиз?» номлаган ва шу йилнинг 31 март куни йўлга чиқди. Бугун саёҳатчи оқсоқол пойтахтга етиб келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Менинг пиёда саёҳатим жорий йилнинг 31 март куни Улитаудан бошланди. Мамлакат бўйлаб саёҳат қилишдан учта мақсадим бор. Биринчидан, Улитаунинг қозоқ тарихида алоҳида ўрин тутишини оммалаштириш. Иккинчи мақсадим – Қозоғистондаги ҳунармандлар рўйхатини тузиш. Улар билан танишаман ва мулоқот қиламан. Учинчиси, унутилган халқ байрами Қимизмуриндиқни улуғлаш ва унинг мамлакатга аҳамиятини тушунтириш. Худо берган куч-қудрат, халқнинг қўллаб-қувватлаши туфайли кундан-кунга кучайиб бормоқдаман, – дейди Сарсенбай Қотирашов.

72 ёшли оқсоқол 4000 километр йўл босиб, пойтахтга етиб келди. Март ойидан Қизилўрда, Туркистон, Чимкент, Тараз, Алмати, Қонаев, Талдиқорғон, Аягоз, Семей, Ўскемен, Павлодар, Қарағанда шаҳарларида бўлган.

«Меҳнатнинг заҳмати бор, дейишади. Йўлда бир нечта қийинчиликлар бўлди. Аравам синган, оёқ кийимим ҳам эскирган. Синган аравани судраб юрганимни кўрган бир киши мени уйига чақириб, аравани пайвандлаб, меҳмон қилиб, кузатиб қўйди. Бу арава билан мен чодиримни, чойшабимни, жиҳозларимни ва озиқ-овқатимни олиб юраман. Умумий оғирлиги - 60 кг. Йўлда овқатдан қийналмадим. Қозоқ халқи меҳмондўст халқ. Йўлда учраган фуқаролар сизда овқат ва сув борми, деб сўрашди ва беришади. Худо куч берса, кейинги мақсад Маккага пиёда бориш», - дейди у.

Сарсенбой бобо узоқ вақтдан буён мамлакатга пиёда боришни режалаштирган эди.

– Аввалига қариндошларим «Ёшинг етмишдан ошган бўлса, юриб нима қиласан, соғлиғингга қара», дейишди. Кейинроқ учта мақсадимни айтганимдан кейин рухсат бериб, кузатиб қўйишди. Йўлда қоронғи тушмасдан аҳоли пунктига етиб борсам, ўша ерда тунаб қолардим. Агар далада қолсам, қурадиган чодирим бор», деди йўловчи.

Саёҳатчи бобони яна 4000 километрлик саёҳат кутмоқда. Хусусан, пойтахтдан Кўкшетау, Петропавл, Қостанай, Ақтўбе, Урал, Атирау, сўнгра Ақтауга боради ва шу ерда йўлини якунлайди.

Саёҳатни оқсоқолни пойтахтда бир гуруҳ тарафдорлар кутиб олишди. Улар бобога тўн ёпиб, кейинги сафарларига омад тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Сарсенбай Қотирашов бугун тунда пойтахтдаги «Қазақконцерт» марказида бўлиб ўтадиган концерт дастурида иштирок этиб, маҳаллий ҳунармандлар билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улитаулик 72 ёшли эркак пиёда марафонга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар