Март ойида Қозоғистонда 1366 ҳамшира 850 минг тангадан устама ҳақ олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Март ойида хавфли ҳудудларида ишлаган 16 мингга яқин тиббиёт ходимлари устама ҳақларини олишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президентнинг санитария-эпидемиология соҳасида ишлайдиган шифокорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмаларига биноан ушбу мақсадда 40 миллиард 400 миллион танга маблағ ажратилди. Март ойида коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этган тиббиёт ходимларига барча 17 ҳудудда устама ҳақ тўланди», - деди Қозоғистон бош давлат санитария назоратчиси Айжан Есмағамбетова.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадда тиббиёт ходимларига 3 миллиард 200 миллион танга тўланган.

«Март ойида учта гуруҳдаги 16 453 ходимга коронавирус инфекцияси хавфига қараб бонуслар тўланди. Биринчи тоифада 1 366 киши, иккинчи тоифада 7 186 киши ва учинчи тоифада 7 901 киши имтиёзларга эга бўлишди», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев санитария-эпидемиология соҳасида ишлайдиган шифокорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги тўплами зарурлигини айтди.

30 март куни Президентнинг топшириқлари доирасида давлат комиссияси эпидемияга қарши курашувчи тиббиёт ходимларига маълум миқдорда ойлик мукофотлари тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу буйруққа биноан ойлик маошидан ташқари 380 мингдан 850 минг тангагача бўлган миқдорда устама ҳақ олишлари керак бўлган учта хавф гуруҳи аниқланди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар