Март ойида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефти етказилади

16 Март, 15:02
Март ойида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефти етказилади

ASTANА. Кazinform – «ҚазТрансОйл» АЖ март ойида Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини ташишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвали мавжуд.

Маълум қилинишича, март ойида «ҚазТрансОйл» АЖ Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига 25 минг тонна Россия нефтини етказиб беради.

Нефть «Омск - Павлодар - Чимкент - Шағир» нефть қуйиш станцияси (темир йўл цистерналарига юклаш) орқали ташилади.

2023 йилда «ҚазТрансОйл» АЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга Россия нефти транзитининг умумий режалаштирилган ҳажми 250 минг тоннани ташкил этади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар