Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Марсга биринчи қўнган роботнинг видеоси эълон қилинди

23 Февраль 13:18

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ Миллий Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий идора маъмурияти (НАСА) марсоходнинг Қизил сайёрага тушаётгани ҳақидаги таъсирчан видеони эълон қилди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Perseverance (Персеверанс) ровер тросс орқали икки метр баландликдан космик платформани туширган, унга видео ва фотоаппаратлар осиб қўйилган: қўниш пайтини тасвирга олиш учун 7 та камера ўрнатилган. Ровер қўниши биланоқ, Ерга Марс юзасидан суратлар ва бошқа маълумотларни юборишни бошлади.

Perseverance ровер Жезеро кратеридаги қадимий дарё каналидан икки километр нарига бир неча кун олдин тушган бўлса ҳам, «оғир» видеофайллар энди олинмоқда.

Роботнинг қўниш вақтини видеокузатув нафақат - миссияни бажариш учун масъул муҳандислар учун расмни кўриш, балки келажакда бошқа роверларнинг қўниш технологиясини такомиллаштириш учун ҳам муҳимдир.

Новости по теме