Марокашдаги турнирда қозоғистонлик 7 нафар боксчи қиз финалга чиқди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Марокашда бўлиб ўтаётган «Golden Belt Series Marrakesh» халқаро турнирида мамлакат аёллар терма жамоасидан 7 нафар боксчи финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси маълум қилди.

Халқаро турнирга мамлакат номидан таниқли чарм қўлқоп усталари йўл олишди. Улар орасида Алуа Балқибекова, Назим Қизайбай, Жайна Шекербекова, Карина Ибрагимова, Аида Абикева, Валентина Хальзова, Лаззат Кунгейбаева бор.

Қозоғистонлик боксчиларнинг финалдаги рақиблари қуйидагича:

48 кг. Алуа Балқибекова - Лью Чен-Линг (Хитой Тайпейи)

50 кг. Назим Қизайбай - Екатерина Пальцева (Россия)

54 кг. Жайна Шекербекова - Алеан Савчук (Италия)

57 кг. Карина Ибрагимова - Людмила Воронцова (Россия)

63 кг. Аида Абикеева - Наталья Сичугова (Россия)

75 кг. Валентина Хальзова - Вивиане Пирейра (Бразилия)

81 кг дан юқори. Лаззат Кунгейбаева - Хадича Марди (Марокаш).

Надежда Рябец, Мадина Нуршаева ва Фариза Шолтай халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритди.

Финал баҳслари бугун, 10 феврал куни Астана вақти билан 22:00да бошланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар