Марказий Осиёда Қозоғистон ОТМлари филиаллари очилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Марказий Осиё давлатлари ректорлари форумида ОТМлар филиалларини очиш имкониятлари каби қатор масалалар кўтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Бу ўтган йили имзоланган Туркистон декларациясида белгиланган режаларни амалга оширадиган форумдир. Асосий мақсад – минтақавий даражадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақада ягона маконни яратиш имконини берувчи Марказий Осиё олий таълим зонасини яратиш», — деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда Қозоғистон Чехия билан биргаликда Болония жараёнини бошқариш гуруҳига (BFUG) ҳамраислик қилмоқда.

«Бугун биз Қозоғистонда BFUG ваколатхонасини очиш масаласини кўтардик. Бу Европа ва Марказий Осиё ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва Болония жараёни тамойилларини минтақада ёйишга хизмат қилади», деди Асхат Аймағамбетов.


Форумда вазирликлар вакиллари, шунингдек, Марказий Осиёдаги 133 та олий ўқув муассасалари вакиллари иштирок этди.

Вазирнинг сўзларига кўра, форум якунида Марказий Осиё университетлари альянсини ташкил этиш тўғрисида меморандум қабул қилинган. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари ўртасида икки томонлама шартномалар имзоланган.

Марказий Осиёда Қозоғистон ОТМларининг филиалларини очиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Ҳар бир давлат учун устувор йўналишларда қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини ишлаб чиқиш режаси ишлаб чиқилган.


«Университетлар ўқитувчилар ва талабалар алмашадилар. Шу муносабат билан биз Ал-Форобий стипендия дастурини йўлга қўйишга ва Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун квота ажратишга тайёрмиз», — дея хулоса қилди вазир.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон ОТМлари ўқув дастурларини ўзгартиради.


Сўнгги хабарлар